«сел келиши» тегли мақолалар


Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
28 июл 2022, 13:44

Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

29 июлдан 1 августга қадар ёмғирлар ёғиши туфайли Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши кутилмоқда. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

Сел оқибатлари: 260 та хўжалик талофат кўрди, 6 та мактаб, 2 та МТМга сув кирди, 6 киши қутқарилди
21 апрель 2022, 10:30

Сел оқибатлари: 260 та хўжалик талофат кўрди, 6 та мактаб, 2 та МТМга сув кирди, 6 киши қутқарилди

20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соатда бир ойлик миқдорда ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Натижада ҳар икки вилоятда жами 364 та уй-жой, 6 та мактаб ва 2 та МТМнинг ертўла ва ҳовлиларигага сув кирган. 26 та хўжалик турли даражада талофат кўрди. 6 киши қутқарилди, 100 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.

Жиззахда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сел ва сув тошқинларида бинолар зарар кўрди, 4 киши ҳалок бўлди
20 апрель 2022, 18:17

Жиззахда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сел ва сув тошқинларида бинолар зарар кўрди, 4 киши ҳалок бўлди

Жиззахнинг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиши ва тошқинлар кузатилди. Мактаб ва боғча зарар кўрди. Ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлди. Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг айтишича, икки соат ичида Ғаллаорол метеорология станцияси йиллик ёғингарчиликнинг деярли 10 фоизини қайд этган.

13−16 август кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи бор
12 август 2021, 15:08

13−16 август кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи бор

Гидрометеорология хизмати 13−16 август кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди. ФВВ аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, вазирликнинг «1050» қисқа рақамига мурожаат этишни сўради.

Фарғона водийсида 29−31 июль кунлари сел келиши хавфи бор
28 июл 2021, 16:51

Фарғона водийсида 29−31 июль кунлари сел келиши хавфи бор

29−31 июль кунлари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига сел келиши хавфи бор.

Наманганда сел: кўприклар ва автомобилларга шикаст етди, уйларни сув босди
21 июл 2021, 16:23

Наманганда сел: кўприклар ва автомобилларга шикаст етди, уйларни сув босди

Наманган вилоятида сел келиши ва сув тошқинлари натижасида иккита кўприк ва бир қанча автомобилга зарар етди, уйларни сув босди. 130 нафардан ортиқ киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Косонсойда сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди
17 июл 2021, 12:04

Косонсойда сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди

Косонсой туманига сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди. Эндиликда ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 9 кишига етди.

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларига сел келиши хавфи кутилмоқда
14 июл 2021, 12:11

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларига сел келиши хавфи кутилмоқда

Ўзгидромет кеча Наманган вилоятининг Косонсой туманида содир бўлган, саккиз киши ҳалок бўлган сел келиши ҳолати бўйича маълумот берди. Шунингдек, 15−16 июль кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида хабар берилди.

Косонсойда сел келиши оқибатида 8 киши вафот этди
13 июл 2021, 16:46

Косонсойда сел келиши оқибатида 8 киши вафот этди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида куч ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой туманига сел келган. Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Наманган вилоятида сел йўлларга зарар етказди
7 май 2021, 08:13

Наманган вилоятида сел йўлларга зарар етказди

Наманган вилоятида сел келиши натижасида айрим йўл участкалари зарар кўрди. 7 май кунига белгиланган №60 Тошкент — Андижон поезди қатнови бекор қилинди.

Самарқанд ва Навоий вилоятларида бир нечта туманлар сел ичида қолди
29 март 2021, 11:11

Самарқанд ва Навоий вилоятларида бир нечта туманлар сел ичида қолди

28 март куни кучли ёғингарчилик сабабли Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги бир нечта ҳудудлар сел ичида қолди. Самарқандда уйлар сув остида қолган, машиналар оқиб кетган ва кўприклар бузилган. Навоий вилоятида ҳам сув машинани оқизиб кетган ва баъзи ҳудудлардаги уйларни сел босган.

ФВВ аҳолини сел келиши хавфидан огоҳлантирди
25 август 2020, 13:29

ФВВ аҳолини сел келиши хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 26−27- август кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди.

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди
25 июн 2020, 14:55

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди

ФВВ республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг